АсосийЖамият

Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади

“Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

'Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади'ning rasmi

“Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-382-сон, 04.11.2024) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, зарур спорт инфратузилмаси мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув полоси ва синхрон сузиш гуруҳлари ташкил этилади

Андижон ҳамда Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сувга сакраш спорт турини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Сув спорти турлари назарияси ва услубиёти” ҳамда “Эшкак эшиш спорт турлари назарияси ва услубиёти” кафедралари ташкил этилади.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги спорт мусобақалари ўтказиб борилади:

  • синхрон сузиш спорт тури бўйича Тошкент шаҳрида “Сув париси” халқаро турнири;
  • сузиш спорт тури бўйича Самарқанд вилоятида “Silk Water” халқаро турнири;
  • республиканинг барча ҳудудларида ёз мавсумида ўтказиладиган “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали;
  • сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари.

2025 йил 1 июнга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериладиган сув ҳавзалари рўйхати шакллантирилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган сув ҳавзалари фаолияти мазкур қарор асосида ташкил этилади.

2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6х15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.

Қарор билан 2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида сув спорти турлари инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Шунингдек, 2025–2027 йилларда миллий терма жамоалар тренерлари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув спорти турлари бўйича фаолият юритаётган тренерлар хорижий давлатларга қисқа муддатли стажировкага юборилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қибрайда йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:34

    Қибрайда йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳодисага 16 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

    'Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:33

    Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади

    Газ заправкалар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов сабаб шундай қарорга келинди.

    'Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 21:17

    Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади

    Энергетика вазирлиги чекловлар қисқа муддатга ўрнатилганлигини маълум қилмоқда.

    'Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 15:47

    Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади

    Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

    'Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 11:13

    Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади

    Тартиб 2025 йил 1 январдан бошлаб амалиётга босқичма-босқич жорий этилади.