АсосийЖамият

Энг юқори иш ҳақи Навоийда, энг ками эса Хоразмда

Солиқ қўмитаси саноат соҳасида ишловчиларнинг иш ҳақлари бўйича маълумот берди.

'Энг юқори иш ҳақи Навоийда, энг ками эса Хоразмда'ning rasmi

Солиқ ҳисоботи маълумотларига кўра, сентябр ойида саноат соҳасида расмий равишда 772,4 минг киши банд бўлган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 
Шундан:

336 минг киши 3-10 млн сўмгача иш ҳақи олган;

287,8 минг киши — МҲТЕКМ (сентябр ойида 1 050 000 сўм) дан 3 млн сўмгача олган.

425 киши ойига 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган.

Деярли 7 минг ишчига 262 500 сўмгача (МҲТЕКМнинг 25%идан кам) иш ҳақи ҳисобланган.

Битта ходимга ўртача иш ҳақи — 5 млн сўм.

Ҳудудларда қанча ҳисобланди?

Республика бўйича энг юқори иш ҳақи Навоий вилоятида - ўртача 8,9 млн сўм.

Тошкентда — 5,8 млн сўм; 

Тошкент вилоятида — 5,1 млн сўм; 

Андижон вилоятида — 4,6 млн сўм;

Қорақалпоғистонда — 4,5 млн сўм.

Энг паст иш ҳақлари:

Хоразм вилоятида — 2,5 млн сўм; 

Наманган вилоятида — 2,3 млн сўм.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар