Бутунжаҳон таеквондо иттифоқи ноябр ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб ўринларни эгаллади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов 68 килограмм вазнда жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
2024 йилги Париж Олимпиадасининг кумуш медал совриндори, аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Светлана Осипова рейтинг жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.