АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика ва инвестиция вазирларини қабул қилди

Президент учрашувларда "яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик ва сув таъминоти, қишлоқ ва уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.

'Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика ва инвестиция вазирларини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд ва инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.

Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи "ACWA Power" компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, кооперация кўлами ва авиақатновлар сони ортиб бормоқда. Жорий йил якуни билан юртимизга Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 миллиард долларлик инвестициялари жалб этилиши кутилмоқда.

"Яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик ва сув таъминоти, қишлоқ ва уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги қайд этилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда тунда “Spark” юқори тезликда “Epica”га урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    'Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

    Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

    'Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Оила боланинг ҳужжатлари бўлмагани сабабли ватанга қайтолмай юрган.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    'Ички ишлар тизимида қатор ўзгаришлар'ning rasmi

    Жамият 24.11.2024 20:11

    Ички ишлар тизимида қатор ўзгаришлар

    Аҳроржон Адҳамов, Дониёр Тошхўжаев ҳамда Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.

    'Дубайда 22 минг доллардан ортиқ қарз билан қийин аҳволда қолиб кетган юртдошимиз ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.11.2024 16:25

    Дубайда 22 минг доллардан ортиқ қарз билан қийин аҳволда қолиб кетган юртдошимиз ватанга қайтарилди

    У соғлигидаги муаммолар сабаб Дубайдаги шифохонада даво муолажаларини олган.