АсосийСиёсат

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергия лойиҳасига старт беришди

COP29 саммити доирасида ушбу соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергия лойиҳасига старт беришди'ning rasmi

13 ноябрь куни COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Лойиҳанинг экологик аҳамияти алоҳида қайд этилди. Узатиладиган энергия - бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради.

Шу орқали томонлар Париж битими ва Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

Мамлакатларимиз қайта тикланувчи энергиянинг катта захираларига эга бўлиб, глобал энергетик ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Президентимиз бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Яшил" энергетикани жадал ривожлантириш бўйича катта дастур қабул қилинган. Мамлакатимизда ҳар йили 2 гигаваттга яқин қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача тармоққа қўшимча 2,6 гигаватт қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватлари ва 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари уланади.

2030 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 40 фоизга етказиш, шунингдек, 4,2 гигаваттлик энергия сақлаш тизимларини яратиш режалаштирилган.

Ишга туширилаётган лойиҳанинг иқтисодий самарасини барча иштирокчилар ҳис этишига ишонч билдирилди.

Ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси ривожланади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари кенгаяди. Энг муҳими, аҳоли турмуш даражаси ошади.

Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан, қўшма корхона ташкил этиш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу минтақавий лойиҳани биргаликда амалга оширишга интилиши қатъий эканини тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 13:51

    Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

    Унга ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

    '184 нафар раҳбар ўзига бириктирилган камбағал оила хонадонига бирор марта бормаган — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 10:54

    184 нафар раҳбар ўзига бириктирилган камбағал оила хонадонига бирор марта бормаган — Президент

    Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар атрофлича кўриб чиқилмоқда.

    'Энди қурилиш сабаб атмосферани ифлослантирган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 08:16

    Энди қурилиш сабаб атмосферани ифлослантирган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

    Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв.м.лик очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум ҳавога кўтарилади.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.12.2024 19:49

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Икки давлат етакчилари Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

    'Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 11.12.2024 15:29

    Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда

    Бунгача Ишметов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

    'Марказий банк раиси вазифасидан озод этилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 11.12.2024 12:43

    Марказий банк раиси вазифасидан озод этилиши кутилмоқда

    Президент томонидан Сенатга тақдимнома киритилди.