АсосийЖиноят

Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.

'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

Сал аввал Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 2024 йил 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрланганлиги ва уларга қонуний чора ккўришни сўраган.

Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, жорий йил 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, жорий йил 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.

Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, 1 нафар гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 18:00

    Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

    Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

    'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 13.11.2024 20:38

    Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2024 09:58

    Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

    Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 06.11.2024 14:09

    ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди

    ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.