АсосийЖамият

Андижонда шифохона мансабдорлари ушланди

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи хизмат хонасида пора олаётганда қўлга олинган.

'Андижонда шифохона мансабдорлари ушланди'ning rasmi

Андижон вилоятида Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими бошлиғи Н.Х. фуқаро Х.М.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Я.А. фуқаро Х.М.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилиши эвазига ўз хизмат хонасида кадрлар бўлими бошлиғидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади

    Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

    'Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:46

    Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

    Шунингдек, Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

    '1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:31

    1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади

    1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар ва ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

    '“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    “Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”

    Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасида юзага келган ҳолатга муносабат билдирилди.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

    Ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди

    Поезд "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналишида йўлга чиққан.