АсосийЖамият

Тошкент аэропортига ишга киритиб қўймоқчи бўлган ходим ушланди

Аэропорт ходими 1500 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинган.

'Тошкент аэропортига ишга киритиб қўймоқчи бўлган ходим ушланди'ning rasmi

Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1500 доллар пора олган ходим қўлга олинди

Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан И.Каримов номидаги халқаро аэропортда фирибгарлик ҳолати фош этилди. 

Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштириш баҳонасида 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Айни пайтда айбланувчи қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, пора бермоқчи бўлган жабрланувчи ҳам ўз ҳаракатлари юзасидан судга тушунтириш бериши талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар