АсосийСиёсат

2030 йилга бориб “Яшил” энергия ишлаб чиқаришни 40 фоизга етказамиз – вазир ўринбосари

Ўзбекистон ҳам энергияни кўп истеъмол қилувчи мамлакат бўлиб, атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг 70 фоизи энергетика секторига тўғри келади.

'2030 йилга бориб “Яшил” энергия ишлаб чиқаришни 40 фоизга етказамиз – вазир ўринбосари'ning rasmi

Ўзбекистон иқлим ўзгариши муаммосининг жиддийлигини тан олади ва 2030 йилга бориб яшил энергия ишлаб чиқаришни 40 фоизга етказади. Бу ҳақда Энергетика вазирининг ўринбосари Умид Мамадаминов Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган COP29 доирасидаги Марказий Осиёда энергияга ўтиш бўйича инвестиция форумида маълум қилди.

Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, Ўзбекистон тоза энергияга ўтиш ва углерод бозорларини ривожлантириш тарафдори. Унинг сўзларига кўра, республика ҳам энергияни кўп истеъмол қилувчи мамлакат бўлиб, атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг 70 фоизи энергетика секторига тўғри келади.

“Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ўзининг углерод изларини камайтириш учун қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграциялаш ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга интилмоқда. Қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқариладиган электр энергияси камида 40 фоизни ташкил этади, шунинг учун ҳам бизнинг асосий мақсадимиз – қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш”, деган Мамадаминов.

Вазир ўринбосари тоза энергияга ўтишда чегарадош давлатлар билан трансчегаравий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳимлигини қўшимча қилган.

“Ҳозирда кўплаб гидроэнергетика лойиҳалари амалга оширилмоқда, биз Қирғизистон ва Қозоғистон, шунингдек, Тожикистон билан ҳамкорликда иш бошладик”, дейди вазир ўринбосари.

Мамадаминовнинг айтишича, ҳозирда барча Марказий Осиё давлатлари углерод бозори бўйича ўз стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий база ишлаб чиқилмоқда ва 2024 йилнинг охиригача тайёр бўлади.

Шунингдек, у иқлим бўйича мақсадларга эришиш учун молия институтларининг ҳамкорлиги ва халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами зарурлигини таъкидлаб ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:59

    Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    'Қозоғистонда Ўзбекистон маҳсулотларини "Улгуржи тарқатиш маркази" очилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:51

    Қозоғистонда Ўзбекистон маҳсулотларини "Улгуржи тарқатиш маркази" очилади

    Марказ фаолияти йил охиригача йўлга қўйилиши кутилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2024 20:51

    Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади.

    'Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2024 10:36

    Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

    Euronews телеканали мунтазам равишда Янги Ўзбекистон ҳақидаги материаллар ва видеолавҳаларни эълон қилиш орқали кенг аудиторияга мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ҳамда кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот етказишга кўмаклашмоқда.

    '"Шавкат Мирзиёев феномени" китоби Озарбайжонда озарбайжон тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2024 09:31

    "Шавкат Мирзиёев феномени" китоби Озарбайжонда озарбайжон тилида нашр этилди

    Китоб Боку ташрифи чоғида Ўзбекистон раҳбарига тақдим этилган.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 13.11.2024 19:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди

    Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг CОP29даги Миллий павильонини ҳам кўздан кечирди.