АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади

Шу мақсадда президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

'Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўтказилмоқда.

Унда мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорлар доирасини кенгайтириш, яқин қўшнилар билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.

Шу мақсадда президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳозирги вақтда фуқаролар Қирғизистонга ID-карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Президент фурсатдан фойдаланиб, бугунги йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини қутлади, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётгани, ҳудудларга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун халқ номидан миннатдорлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди

    Бош прокуратура darakchi.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

    '“Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    “Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди

    Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

    'Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:02

    Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган

    Рақобат қўмитаси дорихоналарни огоҳлантирди.

    'Газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:50

    Газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.

    Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

    '2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш таклиф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    'Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди

    Энди ”ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказилмайди.