Нашрга кўра, Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида олдинга силжиб, “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига тегишли биноларда Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилган катта миқдордаги қурол-яроғ захираларини топди. Бу ҳақдаТhe Wall Street Journal хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, қуроллар орасида 2020 йилда ишлаб чиқарилган ва Россиянинг Суриядаги омборлари орқали Ливан жанубига етиб келгани тахмин қилинаётган замонавий “Корнет” танкга қарши ракеталари ҳам бор.
"Биз русларга бундан буён исроилликларга зарар етказувчи “Ҳизбуллоҳ” ва Эронга берилувчи ҳар қандай ёрдамга тоқат қилмаслигимизни билдирамиз", — дея муносабат билдирди Исроилнинг Россиядаги собиқ элчиси Аркадий Милман.