АсосийСИËСАТ

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди

Элчи Ғайрат Фозилов ишонч ёрлиқларини топширди.

'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Брюссель шаҳрида жойлашган) Ғайрат Фозилов ушбу давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва қабул қилувчи мамлакат билан алоқалар департаменти директори Хансу Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Томонлар сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиб бораётган динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси якунлари ижобий баҳоланди ва бу механизмни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама форматдаги келгуси режалар, турли даражадаги бўлажак учрашув ва тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ханс Акербум Протокол бўлими элчихона фаолиятини, жумладан, Ўзбекистон-Нидерландия мулоқотини мустаҳкамлашда ҳар томонлама ёрдам беришини тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 03:14

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

    Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

    'Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 04.06.2026 16:13

    Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

    Суҳбатда миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

    'Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 04.06.2026 05:18

    Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

    Mулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги имкониятлар ҳам муҳокама қилинган.