АсосийЖамият

1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади

1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар ва ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

'1 январдан кам таъминланган оила болаларини меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бекор қилинади'ning rasmi

Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

 меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади. 

“Оналар маскани”да:

оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

 оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берадиган карта жорий қилинади

    Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

    'Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:46

    Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

    Шунингдек, Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

    '“Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    “Мавсумий касалликлардан мурожаатлар сони ошган”

    Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасида юзага келган ҳолатга муносабат билдирилди.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

    Ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди

    Поезд "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналишида йўлга чиққан.

    'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 22:41

    Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

    4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.