АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фарғона водийсининг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғнгарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баланд тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар