АсосийЖамият

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Рўйхатга киритилган шахс ихтиёрий равишда Ўзбекистондан чиқиб кетмаса, депортация қилинади.

'Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати"га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Рўйхатга киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

 Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.

Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши керак.

Агар Рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетмаса, мазкур шахс депортация қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда “Lacetti” ва “Скутер” иштирокида авария содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Тошкентда “Lacetti” ва “Скутер” иштирокида авария содир бўлди

    “Скутер” ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

    'Тошкентда 29 та “iPhone”ни ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:33

    Тошкентда 29 та “iPhone”ни ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди

    Смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

    Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

    'Шавкат Мирзиёев яна янги лавозимга сайланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2024 23:04

    Шавкат Мирзиёев яна янги лавозимга сайланди

    Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевга ўринбосар бўлди.

    'Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи 3000 сўм бўлиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 25.11.2024 22:20

    'Қишлоқ хўжалиги вазири президентга келгуси йилдаги режалар бўйича ахборот берди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2024 20:53

    Қишлоқ хўжалиги вазири президентга келгуси йилдаги режалар бўйича ахборот берди

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифларни тинглади.