АсосийСиёсат

Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

Таиланд пойтахти – Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган "Пекин+30" шарҳлари бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференцияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари М.Нурматова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Д.Муратовадан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу уч кунлик конференция БМТнинг Осиё-Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ҳамда “БМТ-Аёллар” тузилмаси томонидан ташкил этилди. Анжуман келгуси йилда нишонланадиган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш доирасида ўтказилди.

Конференциянинг асосий мақсади сўнгги беш йил давомида Осиё-Тинч океани минтақасида Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасини амалга оширишдаги тараққиёт даражасини баҳолашга қаратилди. Бунда гендер тенгликка эришиш ва аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришга оид муаммоларни ҳал этиш борасидаги илғор тажрибалар, сабоқлар ва устувор ҳаракатлар кўриб чиқилди ва 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш дастурининг айни йўналишлари қай даражада амалга оширилгани таҳлил этилди.

Конференция доирасида, шунингдек:

- аъзо давлатлар ва манфаатдор томонларга гендер тенгликка эришиш ва аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришга қаратилган сиёсат ва стратегиялар, жумладан инновацион ёндашувларни ўрганиш учун платформа тақдим этиш;
- Пекин ҳаракатлар платформасида қабул қилинган мажбуриятларни тезлаштириш бўйича устувор ҳаракатлар юзасидан минтақавий келишувга эришиш;
- 69-сессияда Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссия ишига минтақавий ҳиссани умумлаштириш, унда Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси ҳамда Бош Aссамблеянинг 23-махсус сессияси якуний ҳужжатларини амалга оширишни кўриб чиқишмасалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бунда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича эришилган ютуқлар ҳамда устувор чора-тадбирларнмуҳокама қилинди. Музокараларда тегишли давлатлар ҳукуматлари, фуқаролик жамияти ва ёшлар гуруҳлари, хусусий сектор ҳамда илмий доиралардан 1 минг 200 дан ортиқ делегатиштирок этди.

БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Салсия Алишаҳбана ўз кириш сўзида “Аёллар умумий келажагимизни белгилайдиган масалаларда етакчи бўлишлари керак”, деб таъкидлар экан, хотин-қизларни муваффақиятга эришиш имкониятларини яратишга чақирди. Жумладан, “Биз аёлларэртанги куннинг ечимларини дадил илгари суришлари учун уларни зарур воситалар, таълим ва ресурслар билан таъминлашимиз керак”, деди А.Алишаҳбана.

Ўз навбатида, “БМТ-аёллар” тузилмасининг ижрочи директори Сима Бахус “Пекин+30”шарҳининг кўриб чиқилиши Пекин ҳаракатлар платформасини амалга оширишни жадаллаштириш учун сиёсий ирода ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш имкониятини тақдим этади”, деб қайд этди.

Тадбир иштирокчилари бугунги кунда Осиё-Тинч океани минтақасида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қизлар мактабга қатнаётганини эътироф этдилар. Маълум қилинишича, 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайган ва аёллар сиёсат, бизнес ва раҳбарлик лавозимларига имкон қадар кенг жалб этилмоқда.

Аммо, сўнгги ўн йилликларда эришилган ютуқларга қарамай, минтақадаги тараққиёт секин ва номутаносиб тарзда кечмоқда. Хавфлитўсиқлар ҳануз сақланиб турибди. Яъни, чуқур илдиз отган камситишлар, жинсий тафовутга урғу берилиши ва гендерга асосланган зўравонликнинг авж олиши, меҳнатга ҳақ тўланмайдиган парвариш ва уй ишларининг нотенг тақсимоти, гендер тенгликни таъминлашгасармояларнинг чекланиши каби ўткир муаммоларжамиятнинг барқарор ривожланишига тўсқиқлик қилмоқда.

Тадбир давомида бўлиб ўтган очиқ муҳокамаларда турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Ўзбекистоннинг гендер тенгликка эришиш, аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш, сиёсат ва қарор қабул қилиш жараёнларида хотин-қизларнинг вакиллигини ошириш, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасидаги тажрибаси халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди ва гендер тенгликни илгари суришнинг илғор амалиётларидан бири сифатида эътироф этилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46

    'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2024 21:07