АсосийЖамият

Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

    Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

    'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

    Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

    Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    'Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллион кишидан ошди'ning rasmi

    Жамият 27.11.2024 22:49

    Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллион кишидан ошди

    Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 2 минг кишига кўпаймоқда.