АсосийЖамият

Қурилиш объектларида 82,1 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

'Қурилиш объектларида 82,1 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган'ning rasmi

2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш  ишлари  амалга  оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида  бартараф  этилиб,  ҳуқуқбузарликларнинг  олди  олинди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Шунингдек, прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож   қилинганлиги аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий   ёрдам кўрсатилган.

Шундан, 5 587 нафар тадбиркорга 691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилган. Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ   иш ўринлари йўқотилишининг олди олинган.

Бундан ташқари, 7897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 18 565   та янги иш ўринлари яратилган.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 125 та муаммолар   ижобий ҳал этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди

    Давлат раҳбарига ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди.

    'Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:30

    Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин вафот этди

    Уларнинг икки нафар қизи куйиш жароҳати билан шифохонага олиб борилган.

    'Рубль курси кескин тушиб бормоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:20

    Рубль курси кескин тушиб бормоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Афғонистондаги ер қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:52

    Афғонистондаги ер қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди

    Афғонистонда ер силкиниши қайд этилди.

    'Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:16

    Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Унинг ўрнига Ҳисоб палатасининг раиси ўтирди.

    'Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади

    Корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.