АсосийЖамият

Битта паспортга фақат битта банк картаси бериладими?

Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ойдинлик киритди.

'Битта паспортга фақат битта банк картаси бериладими?'ning rasmi

Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда Марказий банк.

Қайд этилишича, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:12

    'Оққўрғонда дарсга халақит қилган ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Оққўрғонда дарсга халақит қилган ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди

    9-синф ўқувчиси сал аввал ҳам тартибсизлик қилгани учун ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилган ва мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туради.

    'Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    'Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди

    Кучли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда қорга айланиши, айрим жойларда эса сел юзага келиши кутилмоқда.

    'Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

    Шундан 352,7 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

    Жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.