Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратураси катта терговчиси С. га нисбатан тезкор-қидирув тадбири ўтказилганида у келишилган 30.000 АҚШ долларидан 20.000 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда жамоатчилик фаоли Расуо Кушербаев хабар қолдирди.
Маълум бўлишича, терговчига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, бу охирги олти ойда Тошкент шаҳрида прокуратура ходимларининг коррупция билан боғлиқ жамоатчиликка маълум тўртинчи ҳолат.