АсосийЖамият

Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди

Учрашувда амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

'Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси ўртасида 4 декабрь куни бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ва амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

Ўзбекистон 1994 йилдан буён ХАЭА аъзосидир. Бу давр мобайнида ушбу нуфузли ташкилотнинг техник кўмагини жалб этган ҳолда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирда миллий тузилмаларнинг ҳуқуқий базаси ва салоҳиятини такомиллаштириш, ядро фани, тиббиётини ривожлантириш бўйича ва бошқа йўналишларда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ХАЭА делегацияси бугун Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва илмий муассасаларида ўтказган учрашув ва тадбирларнинг натижаларини юқори баҳолади. 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида соҳадаги етакчи хорижий экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган Атом энергиясидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро конференция биргаликда ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилди.

Миллий агентликларнинг компетенциялари ва салоҳиятини ошириш, ХАЭА дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ядро энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, сувдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.

Учрашув якунида тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Тил яшаса, миллат яшайди"'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 20:10

    "Тил яшаса, миллат яшайди"

    21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Бош прокуратурада ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

    'Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 18:57

    Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди

    Жиззах вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    'Инфляция 8 фоизга пасайди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 17:50

    Инфляция 8 фоизга пасайди

    Марказий банк 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, инфляция кўрсаткичлари бўйича таҳлилий инфографикани эълон қилди.

    'Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 16:52

    Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди

    Портлаш бўйича газ идораси ходимлари 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқароларга газ таъминоти идорасидан қарийб 6 млрд сўм ундириладиган бўлди.

    'Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 14:12

    'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 13:00

    Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

    Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.