АсосийЖамият

Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

2025 йил 8 январдан ўқиш бошланади.

'Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади'ning rasmi

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар