АсосийЖамият

Банкларда эски намунадаги доллар купюраларига чеклов қўйилдими?

Марказий банк ушбу саволга ойдинлик киритди.

'Банкларда эски намунадаги доллар купюраларига чеклов қўйилдими?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.⏺

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.⏺

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.⏺

Шунингдек, агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.
Ўз навбатда, Марказий банк бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилади.


Шу билан бирга, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши эслатиб ўтилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева  кўзида нуқсони бўлган болалар билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:02

    Саида Мирзиёева кўзида нуқсони бўлган болалар билан учрашди

    Болалар “Dot Pad” технологияси ёрдамида қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишди.

    'Уй-жойлар қурилишида аҳоли маблағлари кафолатланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:03

    Уй-жойлар қурилишида аҳоли маблағлари кафолатланади

    Президент ҳузуридаги йиғилишда шу масала муҳокама қилинди.

    'Пойтахтда янги йил арафасида махсус савдо ярмаркалари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:23

    Пойтахтда янги йил арафасида махсус савдо ярмаркалари ташкил этилди

    Байрамолди арзонлаштирилган нархлардаги бозорлар рўйхати билан танишинг.

    'Президент стипендияси ғолиблари тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:01

    Президент стипендияси ғолиблари тасдиқланди

    Танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам ректор томонидан рағбатлантирилади.

    'Автобус йўлакларида ҳаракатланганлар учун жарима белгиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:27

    'Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:24

    Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди

    Қолаверса, унга “Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги” юбилей медали топширилди.