15 декабрь куни Далагузар –Назарбек темир йўл кесишмасида "Damas" русумли автомашина темир йўлларга тиқилиб қолди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи тақиқловчи белгиларга эътибор бермаган ва темир йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Натижада автомобиль тиқилиб қолган. Ҳайдовчи ва бошқа автомашиналар ҳайдовчилари биргаликда машинани бўшатишга ҳаракат қилган, аммо натижа бўлмаган.
Юк поездининг машинисти йўлда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирди. Бироқ, юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси ҳисобга олинса, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмади. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади, дейилади хабарда.