АсосийЖамият

Электромобилларни зарядлаш станцияларига ҳам чеклов ўрнатилдими?

Энергетика вазирлиги шу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларга ойдинлик киритди

'Электромобилларни зарядлаш станцияларига ҳам чеклов ўрнатилдими?'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида электромобилларни қувватлаш станциялари ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатилмаган ҳолда ўчириб қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Айтилишича, қувватлаш станцияларини электрдан узиш бўйича вазирлик топшириқ берган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

"Таъкидлаш керакки, айни пайтда мамлакатимизда генерация, яъни электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси эса ўз эҳтиёжимизни тўлиқ қоплашга етади.

Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаган.

Шуни алоҳида айтиш керакки, Энергетика вазирлиги экологиямизни асрашга катта ҳисса қўшадиган электромобилларни Ўзбекистонда оммалаштириш тарафдори.

Шу ўринда электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатган тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятларига тўсқинлик қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Энергетика вазирлигининг +99871-231-16-61 (ички 7037, 7046 ва 7057) рақамли "Ишонч телефонлари"га мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади вазирлик раддиясида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди

    Қайд этилишича, бу мазкур йил ҳисобидан божхонада аниқланган пиротехника бўйича энг йирик ҳолат бўлган.

    'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

    Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилишмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18