АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

Ҳарорат 5-10 даража атрофида бўлади.

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда  йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7°илиқ, баъзи жойларда  10° илиққача бўлади.

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8°илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъз жойларда ёғингарчилик бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар