АсосийЖамият

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади

Президент фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

'Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни “Tashkent Pharma Park” инновацион кластерида фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда давлат раҳбари қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

  •  Асака банк ва Фармацевтика агентлига йирик маҳаллий корхоналар билан бирга 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни 2 баробар ошириш бўйича дастур тайёрлаш топширилди. Бундай лойиҳаларга хориждан жалб қилинган 400 млн доллар қулай шартларда йўналтирилади.
  • Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил қилинади. Бу жамғарма биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради, уларга катализатор бўлади.
  • Соҳани ривожлантириш учун очилган 100 млн долларлик кредит линияси лизинг учун ҳам берилади.
  • Фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 млн долларлик венчур компания очилади.
  • Янги ишланмалар учун 20 млрд сўм грант ажратилади. Бу олимлар яратаётган янги маҳаллий дори ишланмаларини тижорат лойиҳасига айлантириш ва стартаплар учун йўналтирилади.
  • Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади.

    Бошқа янгиликлар