АсосийЖамият

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди

'Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди'ning rasmi

“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан:

  • спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
  • спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
  • Ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
  • Оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

  • спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
  • маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
  • маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
  • маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
  • маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 23:21

    Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

    Автобус Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

    'Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 21:27

    Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остидаги “Маърифат карвони” якуни бўйича “Эришилган ютуқ ва камчиликлар: истиқболдаги режалар” мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:49

    Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади

    Президент фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

    'Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:32

    Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди

    Директор ИИБ ходимлари томонидан хизмат хонасида шериклари билан қўлга тушган.

    'Фармацевтика кластерида бошқарув, илм, таълим ва ишлаб чиқариш мужассам'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:25

    Фармацевтика кластерида бошқарув, илм, таълим ва ишлаб чиқариш мужассам

    Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди.

    'Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 17:52

    Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди

    Ҳодиса оқибатида фуқаро вафот этган.