“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан экология йўналишида ўтказилган бу йилги космик мониторинг давомида мамлакатимиз бўйича 720 гектардан зиёд майдонни эгаллаган 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланган.
Мисол тариқасида эса Қорақалпоғистон Республикасида 243 та, Хоразм вилоятида 168 та, Бухоро вилоятида 92 та ноқонуний чиқинди полигонлари аниқланганини келтириш мумкин. Бундай полигонлар бошқа ҳудудларда ҳам мавжуд.
ССВ хабарига кўра, ноқонуний чиқинди полигонлари инсон саломатлиги учун хавф солар экан, уларга ҳуқуқий баҳо бериш айни муддаодир.
Қайд этилишича, чиқиндилар экологияга жиддий салбий таъсир кўрсатишидан ташқари, инсон саломатлиги учун катта хавф туғдиради. Аниқ айтадиган бўлсак, зарарли ҳашаротлар кўпайиб, юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари ортади ва инсонларда ўпка саратони ҳамда нафас олиш нуқсонлари пайдо бўлади.