Аввалроқ, Қарши шаҳрида ота ва унинг уч фарзанди ис газидан вафот этгани хабар қилинган эди.
Айни пайтда Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш доирасида марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлими "ис газидан ўткир захарланиш"дан келиб чиққанлиги кўрсатилган. Текшириш давом этмоқда.