АсосийДунё

АҚШ фуқароларини зудлик билан Беларусни тарк этишга чақирди

Бунга "Беларусь расмийларининг маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан амалга ошираётгани, ҳибсга олиш хавфи ва тартибсизликлар эҳтимоли" сабаб қилиб кўрсатилган.

'АҚШ фуқароларини зудлик билан Беларусни тарк этишга чақирди'ning rasmi

АҚШ Беларусь учун ташриф буюришнинг тўртинчи – энг юқори хавф даражасини белгилаб, фуқароларини дарҳол ушбу мамлакатни тарк этишга ва у ерга сафарлардан қочишга чақирди. Бу ҳақда Давлат департаментининг тегишли баёноти эълон қилинди.

Қайд этилишича, Вашингтон ушбу тавсияларни Беларусь ҳукуматининг маҳаллий қонунларни қасддан қўллаш, ҳибсга олиш хавфи, потенциал фуқаролик тартибсизликлари билан изоҳлаган. Шунингдек, Давлат департаменти Беларусга сафар қилишни тавсия қилмасликнинг сабаблари орасида Минскнинг Россиянинг Украинага босқинини қўллаб-қувватлаши келтирилган. Шунингдек, Беларусда яшовчи АҚШ фуқароларига ёрдам кўрсатиш имкониятларининг чеклангани ҳам таъкидланган.

Маълумот учун, 2022 йил февралида Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг АҚШ Давлат департаменти Минскдаги элчихонанинг фаолиятини “кейинги билдиришгача” тўхтатган. Бир йил ўтиб, АҚШ ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатни дарҳол тарк этишга чақирган. Шунингдек, Беларусда бўлиб турган америкаликларга бошқа бир мамлакатдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилиш тавсия этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда You Tube блокланди(ми?)'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:50

    Россияда You Tube блокланди(ми?)

    Бунга сабаб сифатида платформанинг бир қатор қонунларни бузгани ва Россия ОАВ ва санъаткорларининг аккаунтларини ўчириб ташлаши кўрсатилган.

    'Хитой сунъий оролда энг катта аэропорт қуришни бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:24

    Хитой сунъий оролда энг катта аэропорт қуришни бошлади

    Ушбу лойиҳа 2035 йилда қуриб битказилади.

    'Россия Шимолий Корея аскарларига сохта ҳужжатлар бермоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:54

    Россия Шимолий Корея аскарларига сохта ҳужжатлар бермоқда

    Ҳужжатларда уларнинг яшаш жойи сифатида Тува Республикаси кўрсатилган, лекин корейс тилидаги шахсий имзолар қўйилган.

    'Бразилия жанубида хусусий самолёт турар-жой биносига қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:30

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши яна янги санкциялар пакетини тайёрламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:09

    'Россияда сумка ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:56

    Россияда сумка ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади чиқди

    Аёлни 24 ёшли ватандоши ўлдириб, Россиядан чиқиб кетгани аниқланди.