АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

'Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент тумани оч бўрилар юргани ва кечқурун ёш бола ва аёллар кўчада юрмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Пискент тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Қирққизобод ҳудуди тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли, ҳар йили қиш мавсумида қор ёғиши оқибатида ёввойи ҳайвонлар, жумладан бўрилар ҳам қишлоқларга келиши каби ҳолатлар кузатилади. 

Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонларни тутувчи махсус гуруҳ ҳудудга жалб этилган.  
Ҳозирда бўриларни қидириш ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. 
Тутилган бўриларни табиий муҳитига яқин шароит яратиш мақсадида ҳайвонот боғига юбориш режалаштирилган.  

"Маълумот ўрнида, ҳозиргача аҳолига ҳеч қандай зарар етмаган",- дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Боланинг ота-онаси Қозоғистондан Қирғизистонга ўтган, бироқ қоида бузгани сабаб орқага қайта олмаган.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12 даража илиққача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:14

    'Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 21:46

    Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида бўлишган.

    '2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 20:05

    2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

    'Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 19:19

    Президентга таълим йўналишларидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

    Давлатимиз раҳбарига мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.