El Espanol нашрининг хабар беришича, 23 декабрь куни "Урса Майор" кемасининг двигател бўлимида портлаш содир бўлган. Кема Испания ва Алжир ўртасидаги халқаро денгизда чўкиб кетган. Экипажнинг 14 нафар аъзоси қутқарилиб, Картахена портига етказилган, икки киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Кема 11 декабрь куни Санкт-Петербург портидан чиқиб, 22 январь куни Владивостокка етиб бориши керак бўлган.
Медиазона нашрининг ёзишича, мазкур кема кўп йиллар давомида Россиянинг Суриядаги ҳарбий гуруҳини таъминлаш учун юк ташишда фойдаланилган.