Аввалроқ, Бокудан Грознийга учаётган самолётнинг Актауда қулагани ва самолёт бортида 67 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзолари бўлганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.