АсосийЖамият

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмийлар ойдинлик киритди.

'Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео ва фотолар тарқалмоқда. 

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан қўшимча чора тадбирлар амалга оширилмоқда ва йўловчи поездларига қўшимча вагонлар уланиши ҳамда янги йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилган.

"Айни дамда темир йўл вокзалларида тирбандликлар йўқлиги ва аҳоли темир йўл кассаларига келиб бемалол чипталарни харид қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз. 

Бундан ташқари аҳоли ва талабалар темир йўл чипталарини чиптахоналардан ташқари мобил илова орқали онлайн харид қилишлари мумкин

Чипталарни электрон харид қилишда сиз eticket.railway.uz сайти ва Android ва iOS иловаларидан фойдаланишингиз мумкин", - дейилади хабарда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:52

    Айбсиз “айбдор”га айланган божхона ходимлари оқланди

    Улардан бири мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали жиноят содир этганликда айбланган 13 йилга қамалган.

    'Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:06

    Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси амалга оширилди

    Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

    Илҳом Алиев орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

    'Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:53

    Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

    У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.

    'Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:05

    Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида махфий туннел топилди

    Туннел орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан олиб чиқилган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:54

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.