АсосийЖамият

Янги йилнинг илк кунида минг нафардан ортиқ чақалоқ дунёга келди

7 эгизак ҳам туғилган.

'Янги йилнинг илк кунида минг нафардан ортиқ чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Чақалоқларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди. 

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:  

— Қашқадарё вилояти (119 нафар), 

— Тошкент шаҳри (112 нафар), 

— Самарқанд вилояти (101 нафар), 

— Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.  

Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди. Қайд этилишича, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.

    Бошқа янгиликлар