АсосийДунё

АҚШда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати қурбонлари сони 15 нафарга етди

Яна қирққа яқин одам жароҳатланган.

'АҚШда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати қурбонлари сони 15 нафарга етди'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида номаълум шахс автомобилни пиёдалар устига ҳайдади. Бу ҳақда CBS News хабар қилди.

 Эркак машинани шаҳарнинг машҳур сайёҳлик маркази ҳисобланувчи Бурбон кўчасида тўпланган оломон устига ҳайдаган. Шундан сўнг ҳайдовчи автомобилдан тушган ва қурол билан ўқ узишни бошлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишини, жароҳатланганлар эса 35 кишини ташкил этмоқда — CNN

Ҳужумда АҚШ фуқароси 42 ёшли Шамсуддин Жаббор исмли шахс гумонланмоқда. Жаббор 2007 йилдан 2020 йилгача АҚШ армиясида, шу жумладан, Афғонистонда хизмат қилган.

АҚШ Федерал қидирув бюроси фожиали ҳодисани “террорчилик ҳаракати” сифатида текширмоқда. ФҚБ маълумотларига кўра, воқеа жойида қўлбола портловчи қурилмалар аниқланган, шунингдек, гумонланувчининг автомобилидан ИШИД террорчилик гуруҳи байроғи топилган.

    Бошқа янгиликлар