Павел Дуров Европа Иттифоқида Россия Telegram-каналларининг оммавий блокланишини танқид қилди. Telegram асосчисининг сўзларига кўра, ушбу каналларга кириш Европа Иттифоқининг санкциялар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ чекланган.
"Айни пайтда, Ғарбнинг Telegram'даги барча медиа каналлари Россияда очиқ қолмоқда. 2025 йилда Telegram'нинг россиялик фойдаланувчилари европаликлардан кўра кўпроқ эркинликка эга бўлади деб ким ҳам ўйлабди дерсиз?", — деб ёзди Дуров.