2025 йил 4 январ куни пойтахт кўчаларида ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда соат 11.00 дан соат 13.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:
— Қора қамиш-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— КХАЙ-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Нурафшон-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Ислом каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача;