АсосийДунё

Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди

Маълумотларга кщра, Исроил ҳукумати Бразилияда уруш жиноятлари учун терговга тортилган собиқ ЦАХАЛ аскарига қочишга ёрдам берган.

'Исроил Бразилияда терговга тортилган собиқ аскарини қочиб кетишига ёрдам берди'ning rasmi

The Washington Post газетасининг маълум қилишича, Исроил ҳукумати Бразилияда уруш жиноятлари учун терговга тортилган собиқ ЦАХАЛ аскарига қочишга ёрдам берган. 

Яҳудий давлатининг собиқ аскари Бразилияда таътилда бўлган вақтида қўлга олинган эди. Собиқ аскарни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айблаган бразилиялик терговчилар гуруҳи ишни судгача етказа олмади. Тергов жараёни даврида Яҳудий давлати разведкаси гумонланувчини Бразилиядан олиб чиқиб кетди.

Якшанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги собиқ аскарга ўтган ҳафта тергов бошланганидан сўнг “тижорат парвозида Бразилияни хавфсиз тарк этишига ёрдам берганини” тан олди. Собиқ аскар исроилликларнинг ҳарбий хизмат фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқларда постлар ёзишдан огоҳлантирилган.

Ғазода Яҳудий давлати аскари томонидан ўлдирилган 5 ёшли фаластинлик қизча - Ҳинд Ражаб номидаги жамғарма собиқ аскарнинг Ғазодаги ҳарбий жиноятларини исботловчи, хусусан тинч фаластинликларнинг уйларини ноқонуний бузиб ташлаши акс этган далиллар – видео тасвирлар, геолокация маълумотлари ва фотосуратларни Бразилия ҳукуматига тақдим этиб, унга қонуний чора кўришни илтимос қилган эди. 

Жамғарма бу ҳаракатни Исроил армиясининг Ғазо секторини вайрон қилиши ва тинч аҳолини геноцид қилиши тарихида "Ғазода содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик йўлидаги муҳим қадам" дея таърифлаган. Бразилия расмийлари томонидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган. 

Маълумки, Халқаро Жиноят Суди Яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва унинг собиқ мудофаа вазирини ҳибсга олишга ордер бергани ортидан Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари қаттиқ халқаро танқидларга нишон бўлмоқда. Халқаро суд геноцид айбловларини ҳар бир ҳолат учун алоҳида ўрганиб чиқмоқда.

Бразилиядаги ушбу жараён Исроил армиясининг нафақат юқори мансабдор шахслари, балки оддий аскарлари ҳам хорижда бўлганларида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини кўрсатувчи прецедент бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Петербургдан Самарқандга учаётган самолётда носозлик чиқди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 18:42

    Петербургдан Самарқандга учаётган самолётда носозлик чиқди

    Самолёт бортида 171 йўловчи борлиги айтилмоқда. .

    'Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берилди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 18:36

    Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берилди

    Тез орада полиция ордерни ижро этиш доирасида президентни ҳисбга олишга яна уриниб кўриши кутилмоқда.

    'Дональд Трамп Байденни ҳокимиятни топшириш жараёнини қийинлаштиришда айблади'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 16:52

    Дональд Трамп Байденни ҳокимиятни топшириш жараёнини қийинлаштиришда айблади

    Агар Трамп Байден қарорини бекор қилмоқчи бўлса, АҚШ Конгрессининг розилигини олишга мажбур бўлади.

    'Дания ўз гербини ўзгартирди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 15:47

    Дания ўз гербини ўзгартирди

    Бунга АҚШ Гренландияни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани сабаб бўлган.

    'Qanot Sharq авиакомпанияси 20 дан ортиқ рейсини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 14:42

    Qanot Sharq авиакомпанияси 20 дан ортиқ рейсини бекор қилди

    Уларнинг аксарияти Ўзбекистон шаҳарларидан Москва ва Санкт-Петербургга бориб қайтиш рейсларидир.

    'Ҳиндистонда чақалоқлар метапневмовирус билан касалланди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2025 13:17

    Ҳиндистонда чақалоқлар метапневмовирус билан касалланди

    Беморларнинг бирортаси ҳам мамлакатдан ташқарига саёҳат қилмаган.