АсосийЖиноят

Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 январь куни бола вафот этган.

'Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига вояга етмаган қизча танасидаги турли жароҳатлар билан  ётқизилган. Тиббий хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жарохати, бош мия лат ейиши оғир ва бошқа оғир жарохатлар аниқланган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 январь куни бола вафот этди.

Тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибатнинг ўзгаргани, яъни жабрланувчи ўлими жиноятга ҳуқуқий баҳо беришга бевосита таъсир қилади - айбловни оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакалаш лозим бўлади.

Бу эндиликда тергов томонидан амалга оширилади. 
Иш юзасидан якуний қарорни эса суд беради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ  томонидан Э.Ë га нисбатан  ЖКнинг 126-1-моддаси 7-қисми “б” банди (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар