АсосийДунё

Россиялик ўсмирлар томонидан "Самарқанд" кафеси ёқиб юборилди

Ёнғин юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан расмий изоҳ берилмаган. Шунингдек, ҳодисадан жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.

'Россиялик ўсмирлар томонидан "Самарқанд" кафеси ёқиб юборилди'ning rasmi

Россияда икки ўсмир йўл четидаги "Ҳалол" ва "Самарқанд" кафеларига ўт қўйди. Улар ўз ҳаракатларини видеога олишган. 

 Таъкидланишича, ёнғин биноларни деярли бутунлай вайрон қилган.

Улар кафеларнинг ойналарини синдириб, хонага “Молотов коктейли” улоқтиришган. Иккала овқатланиш жойи ҳам Кунцево қишлоғига кираверишда жойлашган.

Қайд этилишича, россиядиклар узоқ вақтдан бери маҳаллий жамоат жойларида ноқонуний озиқ-овқат савдо нуқталари мавжудлигидан шикоят қилиб келади. Ёнғин тасвирлари 7 январ куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.  Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан воқеа юзасидан расмий изоҳ берилмаган. Эгаларига етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, ҳодисада жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.

    Бошқа янгиликлар