АсосийДунё

Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди

Қутқарувчилар кириб бормаган ҳудудларда яна кўплаб қурбонлар борлиги айтилмоқда.

'Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди'ning rasmi

Калифорниянинг Жанубий ҳудудларидаги ёнғинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди. Ёнғинлар Лос-Анжелес округида 45 квадрат миллик майдонни қамраб олган бўлиб, уларни ўчириш учун минглаб ўт ўчирувчилар сафарбар қилинган.

Энг йирик ёнғинлардан бири — «Палисейдс» ёнғини — 24,000 акр майдонни ёқиб юборди ва минглаб иншоотларни вайрон қилди; ҳозирда ёнғиннинг атиги 11% назоратга олинган. Шунингдек, Пасадена шимолидаги “Итон” ёнғини 14,100 акрдан ортиқ майдонни қамраб олган ва унинг 27% назоратга олинган. Силмар яқинидаги “Ҳёрст” ёнғини эса 799 акрни ёндириб ўтган. Унинг 89% назоратга олинган.

105 мингга яқин киши мажбуран эвакуация қилинган, яна 87 минг кишига эвакуация қилиниши ҳақида огоҳлантиришлар берилган. Кучли Санта-Ана шамоллари ва қурғоқчилик ёнғинларнинг тарқалишини янада кучайтирмоқда.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом ёнғинларга қарши курашиш учун қўшимча 1000 нафар миллий гвардия аскарларини сафарбар қилди. Шунингдек, Лос-Анжелес шаҳар мэри ёнғинлардан жабрланганларга ёрдам бериш учун тузилган жамғарма маблағи 6 миллион доллардан ошганини маълум қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғиндан кўрилган зарар 135 дан 150 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Ҳудуддаги мактаблар ёпилган эди, аммо Лос-Анжелес таълим департаменти душанба кунидан бошлаб баъзи мактабларни қайта очишни режалаштирмоқда. Бу қарор мактабларнинг жойлашуви ва ҳаво шароитига боғлиқ бўлади.

АҚШ Метеорология хизмат Жанубий Калифорнияда чоршанба кунигача кучли шамоллар ва ёнғин хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Шамоллар тезлиги соатига 70 милгача етиши мумкин.

Федерал фавқулодда вазиятлар агентлиги (FEMA) маълумотига кўра, 24 мингдан зиёд киши ёрдам олиш учун рўйхатдан ўтган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди'ning rasmi

    Дунё 12.01.2025 22:40

    Эрон Канада, Панама ва Гренландияни АҚШ "тажовузи"га қарши қўллаб-қувватлашини билдирди

    Эрон ҳарбийлари расмий ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали Канада, Панама, Мексика ва Гренландияни АҚШнинг эҳтимолий тажовузи ва терроризмига қарши қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

    'Жо Байден Цукербергнинг ижтимоий тармоқларни эркинлаштириш қарорини "шармандали" деб баҳолади'ning rasmi

    Дунё 12.01.2025 12:37

    Жо Байден Цукербергнинг ижтимоий тармоқларни эркинлаштириш қарорини "шармандали" деб баҳолади

    Байден Meta компаниясининг Дональд Трампни ўз платформасига қайтариш қарорига муносабат билдирди.

    'Исроил Сурияни бўлиб ташлашни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 11.01.2025 22:06

    Исроил Сурияни бўлиб ташлашни режалаштирмоқда

    Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац бошчилигидаги вазирлар гуруҳи Сурияни вилоятларга бўлиш режасини муҳокама қилишди.

    'Байден 15 январда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади'ning rasmi

    Дунё 11.01.2025 19:45

    Байден 15 январда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади

    Бу АҚШда лавозимини тарк этаётган президентлар учун анъанага айланган.

    'Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 11.01.2025 14:30

    Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди

    Ўрмон ёнғинлари 10 мингдан ортиқ бинони вайрон қилган.

    'Россия ва Ўзбекистон олимлари  кўчадаги зўравонликларни аниқлайдиган нейрон тармоқ яратишди'ning rasmi

    Дунё 10.01.2025 20:49

    Россия ва Ўзбекистон олимлари кўчадаги зўравонликларни аниқлайдиган нейрон тармоқ яратишди

    Нейрон тармоқ аҳоли пунктларида хавфсизлик даражасини оширишга мўлжалланган. У Smart City тизимига муваффақиятли интеграция қилиниши мумкин.