АсосийЖамият

Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалмоқда.

'Жиззахда кулвор илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.  

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган. 

 Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида  жарима қўлланилди. 

 Шунингдек,  1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди, дейилади Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар