АсосийСпорт

Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик югуриш мусобақаси ғолиблари аниқланди

'Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик югуриш мусобақаси ғолиблари аниқланди'ning rasmi

"Янги Ўзбекистон" боғида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллигига бағишланган "Мен ғолиб" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг 10 км. масофадаги баҳсларида марра чизиғини 30 дақиқа 6 сонияда босиб ўтган Шоҳруҳ Давлатов ғолибликни қўлга киритган бўлса, Ҳайитхон Абдумманопова аёллар ўртасидаги баҳсларда 36 дақиқа 56 сония натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, турли йўналишдаги жамоавий беллашувларда Қуролли кучлар академияси, Ички ишлар академияси ва Мудофаа вазирлиги жамоалари тенгсиз бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Мен ғолиб" ватанпарварлик югуриш мусобақаси иштирокчилар ўртасида ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик руҳининг ёрқин ифодаси бўлиб, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилди.

Тадбир сўнггида, ғолиб ва совриндорлар медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар