АсосийДунё

“Сўнгги тўрт йил ичида Россия янада заифлашди”

Жо Байден президент сифатида ташқи сиёсат бўйича сўнгги марта баёнот берди

АҚШ президенти Жо Байден Давлат департаментида ўз маъмурияти юритган ташқи сиёсат ҳақида сўнгги марта баёнот берди.

Байденнинг таъкидлашича, АҚШ глобал рақобатда ғолиб келмоқда, Америка ҳозир тўрт йил олдингига қараганда кучлироқ.

"Мен Американи барча соҳаларда кучайтирдим. Қўшма Штатлар дунёдаги энг динамик иқтисодиётга эга, биз иқтисодий қудратимизни оширдик. Ҳозир АҚШ ҳар қачонгидан ҳам қудратли", - деди Байден. 

Шунингдек президент Россия ва Украина масаласига ҳам тўхталди. 

"Путин уч кунда Киевни босиб оламан, деб ўйлаганди, лекин Киев марказида мен бўлдим, у эмас.  Путин ҳали ҳам Украинани бўйсундира олмади, NATO бирлигини бузолмади ва сезиларли ҳудудий ютуқларга эриша олмади. Путин босқинни бошлаганда, мен ўз олдимга иккита мақсад қўйдим: Украинага ёрдам бериш учун дунёни бирлаштириш ва ядровий қуролга эга давлатлар ўртасида урушга йўл қўймаслик. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинага ёрдам беришдан воз кеча олмайди, деб ҳисоблайман. АҚШнинг Киевга кўрсатган ёрдами Россия билан ядро тўқнашувини келтириб чиқариш хавфини туғдирганини тан оламан. Бугун Украина ҳали ҳам эркин, мустақил давлат бўлиб қолмоқда ва ёрқин келажак учун салоҳиятга эга, буни алоҳида таъкидлаш керак. Сўнгги тўрт йил ичида Россия янада заифлашди, бунга уларнинг ўзлари айбдор", - деди Байден. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.