АсосийЖамият

Туроператорлар “Умра”га лицензияси бўлмай туриб рекламалар тарқатаётгани аниқланмоқда

Ўнлаб туроператорларларга чора кўрилди.

'Туроператорлар “Умра”га лицензияси бўлмай туриб рекламалар тарқатаётгани аниқланмоқда'ning rasmi

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди: 

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 10 та (“MARMARA TRAVEL NAMANGAN”, “SULTAN TRAVEL 2022”, “DIYOR TOUR”, “PROFI-TRAVEL”, “ATLAS AVIA TOUR”, “MEROJ TREVEL”, “URAZOV ISLOM ULUGBEKOVICH (Ideal Trаvel) ”, “AL AZHAR TRAVEL”, “HIRO TRAVEL”, “MAKNOON TRAVEL” МЧЖлар) туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан  молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Қўмитанинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 5 та “Safo Marva” МЧЖ, “Farg‘ona Tour 2022” МЧЖ, “Ziyorotul_Umra” МЧЖ, Buvaydaliklar hayoti telegram kanali, “Umra Ziyorati Agentligi” МЧЖлар томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Шу билан биргаликда, 10 дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Қўмита томонидан реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.