Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди. Яҳудий давлатининг The Times of Israel газетаси шу ҳақда хабар бермоқда.
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўтказилган музокаралар натижасида эришилган Келишувнинг лойиҳа шакли тайёр. Келишув ҳақида чоршанба ёки пайшанба куни музокараларда воситачилик қилган АҚШ, Қатар ва Мисрнинг қўшма баёнотида расман эълон қилинади.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокараларда қатнашган икки расмийнинг Associated Press агентлигига маълум қилишича, ҲAМAС вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва ўнлаб гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув лойиҳасини қабул қилган. Исроил расмийсининг айтишича, бу борада олдинга силжиш кузатилган, бироқ тафсилотлар аниқланмоқда.
Энди ҳужжат батамом тасдиқланиши учун Исроил Вазирлар маҳкамасига юборилади.
Абдуллоҳ Саййид