Uzbekistan Airways самолётида 15 январь куни техник носозлик кузатилди. Бу ҳақда авикомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Внуково халқаро аэропортида ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келган. Шу сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта авиақатновлари мажбурий кечиктирилади.
HY9628/9627/9608 Москва (Внуково)—Фарғона—Москва (Внуково)—Бухоро авиақатновлари тахминий ҳаракат жадвали:
- HY9628 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 17:25, Фарғонага етиб бориш 23:40;
- HY9627 — Фарғонадан жўнаб кетиш 00:50 (16 январь), Москвага (Внуково) етиб бориш 03:35 (16 январь);
- HY9608 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 04:50 (16 январь), Бухорога етиб бориш 10:45 (16 январь).