АсосийЖАМИЯТ

Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди

Наркожиноятчилар 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

'Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди'ning rasmi

ЎзА хабарига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Д.А. ҳозирда жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиб олинган шахснинг топшириғига кўра, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманига бориб, наркосавдогардан аввалдан 100 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишилган 20 кг. 747 гр. “опий” моддаси учун 20 минг АҚШ доллари беради.

Сўнгра, гиёҳвандлик воситасини “ўзбек-тожик” давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтади.

Орадан бир кун ўтиб, Д.А. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон Республикаси фуқароси С.М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига боради ва келишилган манзилга наркокурерлар етказиб берган 20 кг. 747 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида, қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларида ушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи Ж.Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д.А. ва С.М.лар Жиноят Кодексининг 25,273,  223  ва  246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил 6 ой муддатга, фуқаро Ж.Р. эса Жиноят Кодексининг 28,25,273 ва 28,246-моддалари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

    'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

    Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

    30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

    'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

    Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

    Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

    'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:28

    Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

    Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.